FAQ

Question: Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармасининг “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожланишини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида қайси йўналишларга ва қандай шартлар асосида имтиёзли кредит олиш мумкин?

Answer:

«Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожланишини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасининг асосий мақсади Сурхондарё вилоятидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчи ҳамда мева ва сабзавотчилик тармоғидаги қайта ишлаб чиқарувчи корхоналарни ва хизмат кўрсатувчиларни, аввалло мевачилик (уруғ, данак, ёнғоқсимон ва субтропик, шунингдек цитрусчилик қўшилган ҳолда) тармоқларининг моддий-техник базасини ва рентабеллик даражасини оширишдан иборат.

Сурхондарё вилоятидаги мева-сабзавотчиликка алоқадор қишлоқ хўжалиги корхоналарига қуйидаги мақсадлар учун кредит маблағларини йўналтириш кўзда тутилган:

  • Томорқа ва боғларни ҳосилдорлиги юқори навли интенсив кўчатлар билан янгилаш;
  • Янги технологиялар асосида уларни парваришлаш;
  • Ҳосил йиғиб олингандан кейинги хизматларни кўрсатиш: мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва махсус автотранспортда ички ва ташқи бозорларга етказиш;
  • Мева ва сабзавотчиликка алоқадор бошқа тадбирлар, яъни иссиқхоналар ва кўчатхоналар барпо этиш кабилар.

Имтиёзли кредитни Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси – сўм ёки АҚШ долларида олиш мумкин. Бунда кредитнинг бир мижоз учун миқдори:

· Қишлоқ хўжалиги махсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш йўналишида кредитлаш, бунда юридик мақомга эга бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари учун кредит миқдори 600,0 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда;

· Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи ер майдони 6 гектардан кам ва 2 гектардан ортиқ бўлган фермерлар ва бозор хизматларини кўрсатувчилар (ҳосилни сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва тарқатиш) билан боғлиқ кичик ташкилотларга 100,0 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорида;

· майдони 2 гектардан ошмаган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи дехқон хўжаликларига 20,0 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда кредит маблағлари ажратилади.

Кредит муддати 6 йилгача бўлиб (имтиёзли давр 2 йил), фоиз устамаси АҚШ доллари ҳисобидаги кредитлар учун 4,5 фоизгача, ўзбек сўми ҳисобидаги кредитлар учун 9 фоизгача этиб белгиланган. Бундан ташқари, мижознинг кредит олишдаги ҳиссаси кредит умумий қийматининг 20 фоиздан кам бўлмаслиги зарур.

АҚШ долларида олинган кредитлар ўзбек сўмида Марказий банкнинг расмий курсига мувофиқ қайтарилади.

Question: Жаҳон банки Халқаро тараққиёт уюшмасининг “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. 2-босқич” лойиҳаси доирасида қайси йўналишларга ва қандай шартлар асосида имтиёзли кредит олиш мумкин?

Answer:

«Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. 2-босқич» лойиҳасининг асосий мақсади лойиҳа ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг моддий-техник базасини ва рентабеллик даражасини ҳамда молиявий барқарорлигини оширишдан иборат.

Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги мева-сабзавотчиликка алоқадор қишлоқ хўжалиги корхоналарига инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадлари учун кредит маблағларини йўналтириш кўзда тутилган. Бунда мева-сабзавот етиштириш, боғ ва токзорлар ташкил этиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, иссиқхоналар, кўчатхоналар ва музлатгичли омбохоналар барпо этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Имтиёзли кредитларни Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси – сўм ёки АҚШ долларида олиш мумкин. Бунда кредитнинг бир мижоз учун миқдори:

1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш (музлатгич ва омборлар) учун 1,0 млн. АҚШ долларидан ошмаган ҳолда сўм ёки АҚШ доллари миқдорида;

2. Бошқа инвестиция йўналишлари (мева-сабзавотчилик тармоғи учун) 500 минг АҚШ доллари қийматидан ошмаган миқдорда;

3. Қисқа муддатли айланма маблағлар учун 50 минг АҚШ доллари қийматидан ошмаган миқдорда кредит маблағлари ажратилади.

Кредит муддати 10 йилгача имтиёзли давр 3 йилгача бўлиб (айланма маблағлар учун кредит муддати 18 ойгача 9 ойлик имтиёзли давр билан), фоиз устамаси АҚШ доллари ҳисобидаги кредитлар учун 5,5 фоизгача, ўзбек сўми ҳисобидаги кредитлар учун 10 фоизгача этиб белгиланган. Бундан ташқари, мижознинг кредит олишдаги ҳиссаси кредит умумий қийматининг 10 фоиздан кам бўлмаслиги зарур.

АҚШ долларида олинган кредитлар ўзбек сўмида Марказий банкнинг расмий курсига мувофиқ қайтарилади.

X
CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.
Image CAPTCHA
Enter the characters shown in the image.