• English
  • Русский
  • o'zbek

Наманганда халқаро молия институтлари ва фондлари кредитлари кўмагида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бизнес-форум ўтказилди.

Наманганда халқаро молия институтлари ва фондларининг имтиёзли кредитларидан фойдаланиш тамойиллари ҳамда вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган бизнес-форум ўтказилди. Бизнес-форум доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг кўргазмалари, янги иш бошлаш арафасидаги тадбиркорларга маҳорат дарслари ташкил этилди. 

Форум ўз ишини Тўрақўрғон шаҳридаги Маданият саройида ўтказилган “Ўз бизнесини бошламоқчи бўлганларга амалий ёрдам бериш ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида халқаро молия институтлари ва фондларининг кредит линияларидан ҳамда грантларидан фойдаланиш тамойиллари” мавзусидаги амалий семинар билан бошлади. 

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов, Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари – Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори Ғанишер Маматқулов, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги раҳбари Шохрух Шоахмедов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги бош директори Насриддин Нажимов, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Улуғбек Камалетдинов, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Абдурасул Абдуллаевлар иштирок этишди ва тегишли мавзуларда тақдимотлар ўтказиб, йиғилганларга фойдали маълумотлар тақдим қилишди.

Тадбиркорлар ўз фаолиятларини ривожлантириш масалалари юзасидан қилган мурожаатларига тегишли жавобларни олдилар. Уларнинг муаммоли масалалари ижобий ҳал этилиб, ижрога қаратилди.

Маҳорат дарслари Чуст ва Чортоқ туманларида ҳам давом эттирилди.

http://namangan.uz/uz/yangiliklar-2/1782-namanganda-xalqaro-moliya-institutlari-va-fondlari-kreditlari-ko-magida-tadbirkorlikni-rivojlantirish-bo-yicha-biznes-forum-o-tkazildi

X
CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.
Image CAPTCHA
Enter the characters shown in the image.