• English
  • Русский
  • o'zbek

Жорий йилнинг 28 октябрда Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи “Jamshid Javohir Agrotexservis” МЧЖнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 28 октябрда Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи “Jamshid Javohir Agrotexservis” МЧЖнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу жамият жами 1 200 000 АҚШ доллари миқдоридаги кредит эвазига 2 гектар иссиқхона ҳамда музлатгичли омборхона ташкил этган. Ҳозирги кунда бир гектарлик иссиқхонада 20 нафар аёллар ва 4 нафар эркаклар иш билан таъминланган.
Шунингдек, 29 октябр куни Жаҳон банки иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Бухоро вилояти Бухоро туманида жойлашган “Бухоро балиқ” МЧЖнинг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда Жаҳон банки вакиллари, шаҳар ҳокимлиги вакиллари, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбар ва ходимлари қатнашди. Жамият раҳбари томонидан олинган имтиёзли кредит эвазига олинган балиқни қайта ишлаш замонавий ускуналарни намойиш этди.
Бундан ташқари, 30 октябр куни Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида кўрсатилган Гендер тамойиллари дастурининг ижроси юзасидан ҳамда мазкур режанинг ижросини такомиллаштириш мақсадида Жаҳон банки миссия вакилларини таклиф қилган ҳолда, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси билан биргаликда «26 нафар маҳаллий тренерларни мева – сабзавотчилик соҳасида бизнес ташкил қилиш ва юритиш бўйича малака ва тажриба орттиришга ўргатиш ва тайёрлаш ўқув-машғулот дастури» бўйича Тошкент шаҳрида профессор ва малакали мутахассислари орқали ўқитилган маҳаллий тренерлар Бухоро вилояти Пешку туман ҳокимиятида 30 та фермер, деҳқон ва агробизнес соҳасидаги тадбиркор аёлларга ўқув-машғулотлари ўтказиб беришди.
Дастурга киритилган иккинчи кун ўқув-машғулоти мавзулари «Иссиқхоналарда сабзавот экинлари кўчатларини етиштириш», «Ҳимояланган жойларда кўчат етиштиришга оид ҳисоблашлар», «Иссиқхоналарда сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштириш» ва «Сабзавот ва полиз экинлари уруғчилиги бўйича ҳисоблашлар» Бухоро вилоят “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциацияси раиси Ахмедова Д. томонидан ўтказилди. Йиғилиш давомида Гендер тамойиллари дастурини амалга ошириш, мазкур режада белгиланган вазифалар билан иштирокчилар таништирилди.
Сўнг, тадбиркор ва фермер аёллар, ҳар хил соҳаларда (ҳунарманд, ишчи ва бошқалар) фаолият юритувчи аёллар билан уларни олдиларида турган муаммо ва масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилди, мавжуд муаммоларни ечими бўйича тегишли маслаҳатлар берилди.
Шу билан бирга лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар, фермер ва тадбиркорларга берилаётган имтиёзли кредитлар юзасидан ҳам атрофлича маълумот берилди.

https://www.facebook.com/uzaifsa/videos/441916506463775/?epa=SEARCH_BOX

X
CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.
Image CAPTCHA
Enter the characters shown in the image.