Амалдаги лойиҳалар

Амалдаги лойиҳалар

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар

1. Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида меа-сабзовотчилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳаси;

2. Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки ва Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳаси;

3. Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги “Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш Дастури” лойиҳаси;

4. Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Мева – сабзавотчилик тармоғида қўшилган қийматни яратиш занжирини ривожлантириш” лойиҳаси;

5. Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзовотчилик тармоғини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси;

6. Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистонда сутчилик тармоғида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳаси.

Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожланишини қўллаб-қувватлаш

Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги
«Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожланишини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси

Ўзбекистон Республикасида хусусан Сурхондарё вилоятида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда келгусида Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида 2014 йил 22 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2113-сонли қарори қабул қилинди.

2013 йил 17 декабрда Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси ҳамда Испан траст жамғармаси ўртасида қиймати 
20,445 млн. АҚШ долларга тенг, шунингдек 0,973 млн. АҚШ доллар қийматида грант маблағларидан ташкил топган лойиҳа учун «Молиявий битим» имзоланди. Лойиҳани амалга ошириш муддати олти йилни ташкил этади (2014-2019 йй.).

Лойиҳанинг асосий мақсади кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчи ҳамда мева ва сабзавотчилик тармоғидаги қайта ишлаб чиқарувчи корхоналари ва хизмат кўрсатувчиларни, аввало мевачилик (уруғли, данакли, ёнғоқсимон ва субтропик, шунингдек цитрусчилик қўшилган ҳолда) тармоқларининг моддий-техник базасини ва рентабеллик даражасини оширишдан иборат.

 

Лойиҳанинг асосий тадбирлари:

1. Замонавий мева-сабзавот навлар/пайвандтагларни (аввало мевали) импорт қилиш, навини синаш ва кўпайтириш мақсадида Академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти тасарруфидаги Жанубий-Ўзбек тажриба станциясининг марказий кўчатхонасини модернизация қилиш.

2. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг моддий-техник базасини ошириш, кичик ишлаб чиқарувчиларга ҳосил йиғилгандан кейинги хизмат, яъни сақлаш, қайта ишлаш ва маҳсулот сотиш бўйича ўқитиш.

3. Кичик ишлаб чиқарувчилар ва мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб берувчиларга узоқ муддатли имтиёз кредитлар ажратиш ва уларни ўқитиш орқали қўллаб-қувватлаш.

4. Узоқ муддатли имтиёзли кредитлар (1) боғ барпо қилиш ёки боғларни модернизация қилиш ва полизларда янги юқори ҳосил берадиган навлардан фойдаланиш, (2) маҳсулотларни етиштиришда замонавий технолгияларни тадбиқ этиш, (3) ҳосил йиғилгандан кейиги хизмат кўрсатишни қамраб оладиган, маҳсулотларни қайта ишлаш ва сақлаш, махсус транспорт воситалари харид қилишга ажратилади.

5. Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган ҳудудларнинг сув таъминотини яхшилаш мақсадида ирригация тармоқларини яхшилаш.

Ушбу лойиҳа Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги томонидан амалга оширилмоқда. Юқорида кўрсатилган тадбирларни амалга ошириш ва назорат қилиш бўйича Сурхондарё вилоятида лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилган.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. 2-босқич

Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётининг йирик тармоқларидан бири бўлиб, ислоҳотларни амалга оширишда иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Сўнгги йилларда иқтисодиётни модернизация қилиш, мавжуд ва янги ташкил этилаётган ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта таъминлашни жадаллаштиришга қаратилган инвестиция муҳитини шакллантиришга катта эътибор ажратилмоқда.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг унумдорлиги ва молиявий барқарорлигини ошириш ҳамда Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси билан бу борада ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 27 августида «Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. 2-босқич» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 196-сонли қарори қабул қилинди.

2008 йил 8 октябрда мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида 67,96 млн. АҚШ долларига тенг қарз битими имзоланди.

Шу билан биргаликда Швейцариянинг Тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ушбу лойиҳанинг «Ирригация-дренаж тармоқларини қайта тиклаш» тадбирларига беминнат қўшимча грант маблағлари ажратилган.

2012 йилнинг 11 сентябрида Жаҳон банкининг Директорлар Кенгаши томонидан мазкур лойиҳанинг «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиялаштириш» компонентига қўшимча 40,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари ажратилиши маъқулланган ҳамда 2014 йилнинг 7 февралида Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида қарз битими имзоланди.

Шунингдек, 2013 йилнинг 29 январ куни Жаҳон банкининг Директорлар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Глобал экологик жамғармасининг 12,699 млн. АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағларини «Қишлоқ хўжалигини барқарорлаштириш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш» грант лойиҳасини амалга ошириш учун ажратилишини маъқуллаган. 2014 йилнинг 7 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Халқаро тараққиёт уюшмаси билан грант битими имзоланган. Ушбу лойиҳанинг жами хорижий инвестиция маблағлари 103,4 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

Лойиҳа тадбирлари қишлоқ хўжалигининг унумдорлиги, молиявий ва экологик барқарорлиги ҳамда фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг рентабеллигини оширишга хизмат қилади.

Кўзланган мақсадларга эришиш учун саккизта вилоятда фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўрсатиладиган кредит хизматларини яхшилаш ва уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек ирригация тармоқларини яхшилаш ва Сув истеъмолчилар уюшмаси ролини ошириш каби тадбирлар режалаштирилган. Лойиҳа республиканинг саккизта вилоятларида амалга оширилмоқда, жумладан Андижон (Улуғнор тумани), Бухоро (Олот тумани), Қашқадарё (Миришкор тумани), Самарқанд (Пастдарғом тумани), Сирдарё (Боёвут тумани), Тошкент (Бўка тумани), Фарғона (Ёзёвон тумани) ҳамда Жиззах вилояти. Лойиҳани амалга ошириш муддати саккиз йил (2008-2016 йиллар) этиб белгилаб қўйилган.

Лойиҳанинг асосий тадбирлари қуйидагилардан иборат:

1. Фермер хўжаликлари, кичик ва ўрта қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан тижорат кредитларини олиш имкониятини яхшилаш, корхоналарнинг ходимларини тижорат ишини ташкил этиш йўналишлари бўйича ўқитиш орқали қишлоқ хўжалигини кредитлашда рискларни камайтириш.

2. Сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш, муҳим хўжаликлараро ва ичкихўжалик объектларини таъмирлаш, Сув истеъмолчилари уюшмаларининг материал-техник базасини яхшилаш, суғориш объектларини эксплуатациия қилишдаги билимларини ошириш, суғоришнинг замонавий усулларини тарғиб қилиш мақсадида фермер хўжаликлари учун дала мактабларини ташкил этиш.

3. Янги ташкил этилган фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалигининг турли йўналишлари (ҳуқуқий, ҳисоб юритиш, агротехника ва суғориш масалалари, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ҳк) бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш ва тренинглар ўтказиш.

Ушбу лойиҳа Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги томонидан амалга оширилмоқда. Юқоридаги чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда назорат қилиш мақсадида еттита та лойиҳа ҳудудларида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари ташкил этилган.

X
CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.
Image CAPTCHA
Enter the characters shown in the image.