- English
- Русский
- o'zbek
Бугунги кунда Агентлик томонидан мамлакатимизда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш, айниқса бу йўналишда гўшт ва сутга иҳтисослаштирилган наслли ва зотдор қорамолларни ҳорижий давлатлардан келтириш ва кўпайтиришга қаратилган бир қатор истиқболли лойиҳаларга қўл урилмоқда.
Бунинг натижасида ички бозорни зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш имконияти яратилмоқда. Бунда Агентлик томонидан амалга оширилаётган Ҳалқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистонда сутчилик соҳасидаги қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳаси асосида амалга оширилаётган ишларни алоҳида таъкидлаш керак.
Қуйидаги тайёрланган лавҳани эътиборингизга ҳавола қиламиз.
https://www.facebook.com/uzaifsa/videos/3318947568179145/?epa=SEARCH_BOX