Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги томонидан Жаҳон Банки иштирокида “Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик секторини ривожлантириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги томонидан Жаҳон Банки иштирокида “Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик секторини ривожлантириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

Лойиҳа ўз олдига фермер ва деҳқон, боғдорчилик хўжаликларини юритаётган аёлларга мавжуд муаммоларни бартараф этилишида кўмаклашиш, ишлаб чиқаришга юқори технологияларни жорий этиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, фан ва техниканинг энг илғор янгиликларини қўллаган ҳолда иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини бир неча баробарга ошириш каби мақсадларни режа қилган.

 

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси томонидан ташкил этилган семинар тренингда қишлоқ ҳудудларида фаолият кўрсатувчи маҳаллий бизнес тренерлар тайёрланмоқда.  Улар ўз навбатида фермер аёл ва деҳқон хўжаликлари эгаларига тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантиришларида маслаҳатчи бўладилар, фермер аёлларга бизнес ғояларини тўғри шакллантириш, имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш, етиштирилган қишлоқ хўжалик махсулотларини қўшимча қиймат занжири орқали хом ашёдан тайёр махсулотга айлантириш масалаларида кўмаклашадилар.

 

X
CAPTCHA
Этот вопрос задается для того, чтобы выяснить, являетесь ли Вы человеком или представляете из себя автоматическую спам-рассылку.
CAPTCHA на основе изображений
Введите символы, которые показаны на картинке.